Россия Президенти Владимир Путин коронавирусга қарши “Спутник Лайт” вакцинаси қайта эмланди. Бу ҳақда у Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология миллий тадқиқот маркази директори ўринбосари Денис Логунов билан учрашувда маълум қилди.
“Бугун сизнинг тавсиянгиз ва ҳамкасбларингизнинг тавсияси билан мен яна битта “Спутник Лайт” вакцинасини олдим. Бу қайта эмланиш деб аталади”, деди Россия етакчиси.
Путиннинг сўзларига кўра, у эмлангандан кейин ўзини яхши ҳис қилмоқда.
“Оғриқсизликка келсак, улар менга икки соат олдин буни қилишди, мен ҳеч нарсани ҳис қилмаяпман. Оддий ҳолат, ҳамма нарса нормал”, дейди у.
Маълумот учун, Россия Президенти Владимир Путин баҳорда коронавирусга қарши “Спутник V” билан тўлиқ эмланган эди. У Россия вакциналари хавфсиз ва самарали эканини бир неча бор таъкидлаганди.
Тасодифий хабарлар
Наманган вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси огоҳлантиради!
Ўтган бир сутка давомида Италияда 368 киши коронавирус оқибатида вафот этди
Муфтий ҳазратлари бошчилигидаги уламоларнинг навбатдаги ташриф манзили – НАМАНГАН
Шавкат Мирзиёев янги қарор қабул қилди
Россиянинг бир вилоятида мигрантларга патент бериш тўхтатилди