“Улар менинг оёғимни ўпарди”. Трамп президентлар билан ёзишмаларини ошкор қилмоқчи

“Улар менинг оёғимни ўпарди”. Трамп президентлар билан ёзишмаларини ошкор қилмоқчи

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп бир пайтлар турли машҳур шахслардан олган 150 та шахсий мактубдан иборат китобни нашр этишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда у “Breitbart News” нашрига берган интервьюсида айтган.

“Мактублар” номли янги китоби ҳақида гапирар экан, сиёсатчи шундай деди: 

“Мен уларнинг барчасини билардим — ва уларнинг ҳар бири менинг “оёғимни ўпарди”, ҳозир эса фақат ярми буни қилади”.

Трамп турли даврларда, ҳатто президент бўлгунга қадар ҳам турли соҳаларнинг таниқли вакиллари билан фаол ёзишмалар олиб борган. У қиролича Елизавета II ва малика Диана, Майкл Жексон, Клинт Исвуд, Опра Уинфри, Шакил О'Нил, АҚШнинг собиқ президентлари Ричард Никсон, Роналд Рейган, катта ва кичик Жорж Буш, Билл Клинтон ҳамда Барак Обама билан суҳбатлашган, шунингдек, Бразилиянинг собиқ президенти Жаир Болсонаро, Хитой раҳбари Си Цзиньпин ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан ҳам ёзишган.

Собиқ президентнинг ўғли — кичик Дональд Трампнинг таъкидлашича, кўплаб машҳурлар отаси юқори лавозимларга номзодини қўйганидан кейин ундан юз ўгирган. Унинг сўзларига кўра, “Трампга мактублар” юлдузларнинг Трампга ҳақиқий муносабати ва сохта менсимаслигини кўрсатади. Ҳаммаси бўлиб 150 та хат нашр этишга қарор қилинди.

Унинг икки ёрдамчиси сиёсатчига сўнгги 40 йил ичида хабарларни таҳлил қилишда ёрдам берди. Уларни таснифлашди. Трамп ўзининг мактублар тўпламини ҳақиқий хазина деб атайди. Автографсиз китоб 99 доллар, у билан бирга эса 399 долларга баҳоланиши аллақачон маълум қилинган.


×