Ижтимоий тармоқларда “Ғишт кўприк” божхона пости олдида бир фуқаро ички ишлар ходимларига пичоқ билан ҳужум қилгани акс этган видео тарқалиб, жамоатчилик орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси маълумот берди.
Жорий йилнинг 7 июль куни Тошкент тумани “Ғишт кўприк” божхона пости олдида 1965 йилда туғилган фуқаро ҳеч бир сабабсиз, йўл ёқасидан ҳаракатланиб кетаётган, ўзига бегона бўлган 40 ёшли фуқарога пичоқ билан тўсатдан зарба бериб, тан жароҳати етказган.
Ҳудудда хизмат олиб бораётган пост патруль ходимлари ушбу шахснинг олдига бориб, ундан зудлик билан ҳаракатларини тўхтатишни талаб қилган. Фуқаро эса ходимларга ва атрофдаги бошқа шахсларга ҳам қўлидаги пичоқ билан ташланиб, таҳдид қилган.
Шундан сўнг, ходимлар ушбу шахсни атрофдаги бошқа фуқароларга ҳам шикаст етказишини олдини олиш мақсадида махсус резина таёғини ишлатиб, фуқаро Ш.Е.ни қўлга олган ва зарарсизлантирган. Жароҳатланган фуқаро ходимлар томонидан тезлик билан шифохонага олиб борилган.
Ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гумонланувчи фуқаронинг руҳий ҳолати юзасидан психологик экспертиза тайинланган.
Тасодифий хабарлар
Республика маҳалла кенгаши ёш қизларни бўралатиб сўккан раисни «оқлаш»га уринди. Балиқ бошидан...ми?
ИИБ ходимлари фуқарони резина таёқ билан дўппослашди. Сабаби маълум
Бир йилда 879,5 минг нафар киши бандлик марказларига иш сўраб мурожаат қилди
7 июль куни Қуёш бўронларининг “қўшалоқ зарбаси” юз беради
Наманганлик Одилхон қори Юнусхон ўғли яна ишдан кетди