АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондонининг ўринбосари генерал-майор Вендул Хаглер Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Махсус операциялар кучларига 50 дона Polaris MRZR енгил-тактик жанговар автомашиналарини совға қилди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Махсус тезкор қўшинлар бошқармаси бошлиғи махсус тезкор қўшинлар номидан техникаларни қабул қилиб олган.
"Ускуналар АҚШ Мудофаа вазирлигининг “Ҳамкорлар салоҳиятини ошириш” дастури доирасида тақдим этилган. Автомобиллар 2,8 миллион долларга баҳоланган ва Американинг Ўзбекистонга ҳадя қилинган мудофаа маҳсулотларининг бир қисмидир", дейилади хабарда.
Ҳарбий техникаларни топшириш маросимида Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий округи қўмондонлиги, Ўзбекистон, АҚШ Марказий қўмондонлиги қуруқликдаги қўшинлари ҳамда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси вакиллари иштирок этган.
Тасодифий хабарлар
Россия авиакомпанияларига Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга оширишга рухсат берилди
Тезкор: Канчельскис «Навбаҳор»га қайтди
500 минг сўмлик моддий ёрдам қачон, кимларга, қай тартибда берилади?
Шавкат Мирзиёев ислоҳотлар реал ҳаётда ўз аксини топмаётганини кескин танқид қилди
Бу ишларни ўн кун ичида якунламасак, кейин кеч бўлади – Президент