Эрон АҚШ ва Исроил билан урушни тугатишга тайёр, бироқ бу фақат Эрон қўйган шартлар бажарилгандагина амалга оширилади. Бу ҳақда мамлакат Президенти Масъуд Пезешкиён айтиб ўтди.
Унга кўра, Эрон урушни фақат битта шарт билан якунлайди, яъни мамлакатга қарши ҳужумлар тўхтатилиши керак.
Пезешкиённинг таъкидлашича, АҚШ ва Исроилнинг ҳарбий ҳаракатлари халқаро ҳуқуқни бузувчи мисли кўрилмаган жиноятдир. У шунингдек, ҳужумлардан олдин Эрон музокараларни ҳалол олиб борганини айтган.
Эрон Президентининг билдиришича, АҚШ ҳарбий базалари жойлашган давлатлар бу базалардан Эронга қарши ҳужумлар уюштирилишининг олдини ололмаган.
Унинг сўзларига кўра, можарони тугатишнинг ягона йўли – агрессияни тўхтатиш. Агар хавфсизлик кафолатлари берилса, Эрон урушни якунлашга тайёр.
Шунингдек, Эрон вакиллари Европа давлатларини ҳозирги ёндашувдан воз кечиб, халқаро ҳуқуқ асосида профессионал ҳамкорлик қилишга чақирган.
Март ойида АҚШ 15 банддан иборат тинчлик режасини тақдим этган, бироқ Теҳрон уни “бир томонлама ва адолатсиз” деб баҳолаган.
Эрон ўз жавобида қуйидаги талабларни қўйган:
- агрессияни тўхтатиш;
- уруш такрорланмаслигини таъминлайдиган шароит яратиш;
- етказилган зарар учун компенсация тўлаш;
- минтақадаги барча йўналишларда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш.
Шунингдек, Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи давлатлар ўртасида хабар алмашинуви борлигини тасдиқлаган, аммо буни расмий музокара деб аташдан бош тортган. Унга кўра, у АҚШ махсус вакили Стив Уиткоффдан хабарлар олаётган бўлса-да, бу ҳали музокаралар олиб борилаётганини англатмайди.
Тасодифий хабарлар
Туркияда денгиз устига қурилган янги аэропорт очилди
Саудия Арабистони подшоҳлик оиласининг 150 аъзосида коронавирус аниқланди
Маккада Наманганнинг инвестицон салоҳияти тақдимоти ўтказилмоқда (фото)
Метан газ нархи бўйича эътирозлардан сўнг рақобат қўмитаси ўрганиш бошлади
Ўзларини ИИБ ходимлари деб таништирган жиноятчилар қўлга олинди