Тошкентда эркак рафиқаси билан ишқий муносабатда бўлиб юрган фуқарога бир неча марта пичоқ урди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов Aniq.uz'га хабар берди.
Манбага кўра, мазкур воқеа жорий йилнинг 31 октябр куни соат 22:00 ларда Юнусобод тумани "Хасанбой" МФЙ Барака кўчасида жойлашган “Қаллиғ ота” қабристони ёнида содир бўлган. 1990 йилда туғилган З.М турмуш ўртоғи билан ишқий муносабатда телефон орқали гаплашиб юрган 1996 йилда туғилган С.А билан ўзаро жанжаллашиб қолади. Натижада, ёнида бўлган ошхона пичоғи билан уни турли соҳаларига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдиришга суиқасд қилган.
Ушбу ҳолат юзасидан Юнусобод туман прокуратураси томонидан З.М.га нисбатан ЖКнинг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Жиноят-процессуал кодекснинг 221-моддаси тартибида ушланган. manba: Aniq.Uz
Тасодифий хабарлар
Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади
Урушнинг бир куни Украинага қанчага тушаётгани маълум бўлди
АҚШ Ўзбекистонни коронавирус тарқалиш даражаси номаълум давлатлар қаторига киритди
Олий ва профессионал таълим муассасаларида 16,4 млрд сўмлик молиявий хато аниқланди
2030 йилгача 1,5 миллион гектарда ўрмонлар барпо этилади