Шунингдек, 3,8 минг гектар ўрмон фонди ерларида доривор ва озиқ-овқатбоп ҳамда зиравор ўсимликлар плантациялари ташкил этилади.
«Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, ўрмон фонди ресурсларидан самарали фойдаланишнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:
- 2030 йилгача 1,5 миллион гектарда ўрмонлар барпо этиш, уларни қайта тиклаш ҳамда 3,8 минг гектар ўрмон фонди ерларида доривор ва озиқ-овқатбоп ҳамда зиравор ўсимликлар плантацияларини ташкил этиш;
- 2030 йилгача 9,2 минг тонна дарахт ва буталар уруғларини тайёрлаш ҳамда 919 миллион дона ниҳол ва кўчатларни етиштириш;
- 2025–2026 йилларда тоғ ва тоғолди ҳудудлардаги 500 гектарда «терраса» усулида дарахт ва бута кўчатлари экиш.
Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги «Ўрмонтехносервис» давлат унитар корхонаси негизида «Ўрмон хўжалигини рақамлаштириш маркази» давлат муассасаси ташкил этилади.
Марказ қуйидагиларни назарда тутувчи «Ақлли ўрмон хўжалиги» (Smart forestry) ахборот платформасининг ягона оператори ҳисобланади:
- ўрмон ресурсларини бошқариш жараёнларини рақамлаштириш, уларнинг ҳолатини реал вақт режимида мониторинг қилиш;
- ўрмон хўжалиги соҳаси фаолияти замонавий технологиялар, сунъий интеллект ва интеграциялашган ахборот тизимлари орқали самарали бошқарилиши таъминланади.
Тасодифий хабарлар
“UzAutoMotors” учта моделдаги машиналарини чақириб оляпти
Тўйлар бўйича 50 кишилик чеклов эртадан кучга кирадиган бўлди
Ногиронлиги бўлган ёшларга субсидия ажратилади
17 яшар қиз ҳаммомдан жонсиз ҳолда топилди
Исроилда шифокорлар боланинг узулиб кетган бошини қайта тиклади