Ижтимоий тармоқларда бугун Тошкент шаҳридаги кўпқаватли уйларнинг бирида 5-қават деразасида ёш бола осилиб қолгани ва пастликка тушиб кетгани акс этган видео тарқалди.
Видеодан болани уй деразаси панжарасига осилиб қолгани, қанча ҳаракат қилмасин, барибир тепа қаватдан тушиб кетганини кўриш мумкин. Пастга қулашда у иккинчи қават деразаси устидаги томчага урилган, сўнг уни бир неча киши матода тутиб олишган.
Эслатма: Асаби бўшлар видеони кўрмасин!
Ушбу ҳодиса ва боланинг соғлиғи ҳақида ҳали расмий хабар берилгани йўқ.
Аввалроқ Чилонзор туманида бир ярим ёшли бола бувисининг уйида бўлган вақтда қаровсиз қолганида, токчага чиқиб 4-қаватдаги хонадон деразасидан пастга тушиб кетганди.
Ҳурматли ота-оналар! Ёш болаларингизни уйда ёлғиз қолдирманг.
Тасодифий хабарлар
Шавкат Мирзиёев хорижий нашрга интервью берди
Жасур Умиров 5 йилга қамалди
Путин Украина фуқаролигига эга бўлган россияликларнинг мақоми тўғрисида фармон имзолади
Ўзбекистонда 2023 йил энг кўп қўйилган исмларни биласизми?
Мактаб ўқувчилари ўғирлангани ростми? ИИВ муносабат билдирди