Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонунни имзолади.
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 2 қисм, 7 бўлим, 34 боб ва 581 моддадан иборат.
Ушбу Кодекс ходимлар, иш берувчилар ва давлат манфаатларининг мувозанатини таъминлаш ҳамда уларни мувофиқлаштириш асосида якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солади.
Кодекснинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
ходимлар меҳнат ҳуқуқлари ва эркинликларининг, шу жумладан меҳнат қилишга, эркин иш танлашга, адолатли ва хавфсиз меҳнат шароитларига ҳамда ишсизликдан ҳимояланишга бўлган ҳуқуқининг давлат кафолатларини белгилаш;
иш берувчиларнинг кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва самарали меҳнат жараёнини ташкил этиш соҳасидаги ҳуқуқлари амалга оширилишини таъминлаш;
меҳнат соҳасида ижтимоий шерикликни рағбатлантириш ва ривожлантириш;
ходимлар ва иш берувчиларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;
меҳнат бозорининг самарали фаолият кўрсатишига кўмаклашиш.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.
Тасодифий хабарлар
12 апрель куни мамлакатимиз бўйлаб ёмғир ёғиши кутилмоқда
Тезкор! Миллий гвардия рўмол ўраган аёлларга тазйиқ ўтказаётгани ростми?
Норин дарёсида йигитни калтаклаб, дарёга ташлаб кетган гумондорлар Тошкент шаҳрида ушланди
82-ўлим: Маданият вазирлиги 32 ёшли ходими коронавирусдан вафот этди
Жеенбеков кетди. Қирғизистонни энди ким бошқаради?