Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан ҳамкорликда пойтахтнинг 12 та кўчаласида рейд ўтказмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га МИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2019 йилнинг 11 июнидан 31 декабрига қадар Тошкент йўлларида ўтказилган рейдда қоидани бузиб ўз вақтида жарималарни тўламаган жами 136 627 нафар қоидабузар ҳайдовчилар аниқланган.
Улардан жами 41 миллиард 142 миллион сўм жарима ундирилган. Шунингдек, ҳайдовчилар ихтиёрий – 60 кун муддатда жарималарни тўламаганлиги оқибатида, МИБ 48 071 та қоидабузарлардан 15 миллиард 979 миллион сўм ундирган.
Бундан ташқари, МИБ 2020 йил бошидан 8 553 та автомашинани жарима майдонларига жойлаштирган.
manba: daryo.uz
Тасодифий хабарлар
Хуршид Далиев тергов изоляторидаги шароитлар ҳақида гапириб берди
2022 йилга мўлжалланган 420 ўрин стипендиялар квотасига кимлар эга чиқади?
Дунё автосаноати логистика инқирозини қандай енгиб ўтмоқда
Афғон учувчилари Ўзбекистонни тарк этди
Хоразмда ИИО ходими 30 минг доллар билан қўлга тушди