Самарқанд вилоятининг Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобиль йўлининг бир қисмини сел босди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, кўп миқдордаги ёғингарчилик ва айрим ҳудудларга сел келиши оқибатида М-39 автомобиль йўлининг 1075-1077 километрлари оралиғида сув тўпланган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳудудий ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан зарурий чоралар кўрилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлишларини, тартибга солувчиларнинг ишораларига қатъий риоя қилишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
1 avgustdan ayrim turdagi ma’lumotnomalarni so‘rash bekor qilinadi
Президент коронавирусга қарши курашаётган бир гуруҳ шифокорларни мукофотлади
Россия Ғарбга қарши жавоб санкциялари тайёрлади
Наманган шаҳри ҳокими янги лавозимга тайинланади
Ўзбекистонда ҳар ўн минг кишига нечта шифокор тўғри келиши айтилди