Тошкент вилояти Пискент туманидаги жазони ўташ манзил колонияларининг бирида икки маҳкум ўртасидаги жанжал ўлим билан якунланди. Бу ҳақда “Замон” информацион дастурида маълум қилинди.
Воқеа жорий йилнинг 4 июль куни 50-сонли манзил колония ётоқхонасида содир бўлган. Муқаддам тўрт маротаба судланган шахс ўзаро тортишув вақтида бошқа бир маҳкумга тан жароҳати етказган.
“Кечаси қўлида темир бор эди, менга отиб қолди. Шу пайт иягига урдим, урган вақтимда ўнг оёғи сирпаниб кетиб, ушлаб қолишга ҳаракат қилсам ҳам ерга тушди.”, дейди айбланувчи.
Суд ҳукми билан айбланувчи Ш.Х. Жиноят кодексининг 104-модда (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми “д” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. Унинг ўталмай қолган жазосини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Аввалроқ Навоий вилоятидаги жазони ижро этиш муассасасида маҳкум вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. ИИВга кўра, у ўз жонига қасд қилган.
Manba: Qalampir.uz
Тасодифий хабарлар
Нега Тошкентга олиб келинаётган 200 кг гўшт ёқиб юборилди?
“Mustaqillik bayrami muborak bo‘lsin!”. Prezident 31-avgustni qanday o‘tkazdi?
ОАВ: Арманистон ва Россия ўртасида жанжал бошланди
“Бахти Ташкентский”га яна бир айблов қўйилди
Муниса Ризаева: Намоз ўқиб туриб, ҳаром иш қиладиганлар кўпайиб кетган