Номаълум шахслар томонидан 2000 дан ортиқ Nexia автомобилининг кузов қисмларини ишлаб чиқарилишига етадиган пўлат листлар ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 12 июнь куни “UzAuto Motors”нинг Асака шаҳридаги заводига етказилган юкда пўлат листларнинг бир қисми етишмаётгани аниқланган. Россия Федерацияси “Северстали” компаниясининг юк вагонлари заводга кириш пайтида кўрикдан ўтказилганида, вагондаги юклардан бирининг қадоғи бузилгани маълум бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан “UzAuto Motors” АЖнинг комплаенс хизмати томонидан ўтказилган хизмат текшируви натижасига кўра, вагонга ортилган пўлат листларнинг бир қисми компанияга етиб келгунга қадар номаълум шахслар томонидан ўғирлангани тасдиқланган.
Ишлаб чиқариш стандартларига кўра, ушбу талон-торож қилинган пўлат листлар меъёр сарфига мувофиқ, 2030 та Nexia-3, 871 та Gentra ёки 970 та Labo автомашиналари кузов қисмларини ишлаб чиқариш учун ишлатишга етарли бўлган.
Ушбу ҳодиса юзасидан ўтказилган хизмат текшируви натижасида тўпланган барча материаллар айбдор шахсларни аниқлаш ҳамда юклар ташилишида уларнинг хавфсизлиги ва самарали қўриқланишига масъул бўлган ИИВнинг транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлинмалари ходимларининг хизмат вазифаларини қонуний бажарганига ҳуқуқий баҳо бериш учун Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратурасига юборилгани маълум қилинди.
Тасодифий хабарлар
Тезкор! Карантин чекловлари юмшатилиши расман маълум қилинди
Тошкент шаҳрига кириш чекланди. Кимларга мумкин?
Mетан “заправка”да Damas ёниб кетди
Наманган вилоятида ноқонуний диний сабоқ бериш ҳолатлари аниқланди
Тошкентда ҳавонинг ифлосланиш даражаси яна кескин ошди