Телеграм мессенжери ўзининг расмий каналида JavaScript дастурчилари учун танлов эълон қилди. Танловнинг мақсади телеграмнинг web версиясида “рўйхатдан ўтиш ва кириш, хабарлар ва суҳбатларни кўриш учун оддий ва янгича web-интерфейс (ташқи кўриниш ва бошқалар) яратиш”.
Фойдаланувчилар учун қулай тарафлардан бири, яқин вақтларда мессенжернинг web версияси орқали ҳам рўйхатда ўтиш имкони пайдо бўлади.
Мукофотнинг умумий жамғармаси 200 минг АҚШ доллари бўлиб, унинг ичига 80 минг АҚШ долларига тенг биринчи босқич мукофот пуллари ҳам киради. 3 босқичдан иборат танлов шу йилнинг 17 ноябрига қадар давом этади.
Қизиқувчилар ва дастурий таъминот билан шуғулланувчи профессионаллар танлов ҳақида тўлиқ маълумотни бу ердан олишлари ва қатнашишлари мумкин.
Тасодифий хабарлар
Шавкат Мирзиёев АҚШ савдо вакили билан учрашди
Россия мамлакатда нолегал бўлиб турган ўзбекистонликларга 15 декабргача имтиёз берди
Метеорологлар 2019 йил июнь ойини тарихдаги энг жазирама ой сифатида тан олди
Марғилонда "блогер" ва унинг онаси жазоланди
«Сатторий иши» бўйича суд жараёни ниҳоясига етди