Ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер қиймати 119 млн еврогача баҳоланди. Бу ҳақда машҳур портал FMInside хабар берди.
Ҳозирда “Transfermarkt” 21 ёшли “Манчестер Сити” футболчисини 35 миллион еврога баҳоламоқда, бироқ ФМИнсиде фикрича, унинг ҳақиқий қиймати 100 миллион еврогача етиши мумкин.
Скаутлар маълумотига кўра, Ҳусановнинг трансфер нархи 63 миллиондан 119 миллион еврогача ошиши эҳтимоли бор. Ҳозирги вақтда футболчини сотиб олиш учун “Манчестер Сити” клубига қарийб 80 миллион евро тўлаш талаб этилади.
Клубнинг молиявий имкониятлари юқори эканини ҳисобга олсак, ҳатто 80 миллион евро ҳам футболчини сотиб олиш учун етарли бўлмаслиги мумкин.
Таъкидлаш жоиз, Абдуқодир Ҳусанов жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бири ҳисобланади.
Тасодифий хабарлар
Наманганда масъуллар “котел” учун берилган пулни чўнтагига урди
Самарқандда икки минг йиллик қозонни қадимийлигини билмасдан 29 йил рўзғорда фойдаланиб келинган
Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳарорат кўтарилишни бошлайди
Ана холос! Коронавирусга чалинганини билган ҳолда кира қилиб юрган эркак қўлга олинди
Аутизмнинг илк белгилари: ота-оналар нималарни билиши керак?