Ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов “Рома” клубини тарк этиб, Туркиянинг “Истанбул Башакшеҳир” жамоасига ўтиши арафасида турибди. Бу ҳақда “Roma press” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, трансфер деярли якунига етган – “Башакшеҳир”, “Рома” ва Шомуродов ўртасида дастлабки келишувга эришилган.
Маълумот учун, ўзбекистонлик ҳужумчининг “Рома” билан амалдаги шартномаси яна бир йилга мўлжалланган бўлса-да, у ўтган мавсум якунидан бери кетиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатида тилга олинмоқда.
Шомуродов сўнгги мавсумда римликлар сафида жами 37 ўйин ўтказиб, 7 та гол ва 5 та голли узатма билан иштирок этди. “Рома” айни дамда UEFA молиявий фейр-плей талабларига мослашиш учун таркибни қисқартириш ва даромадларни ошириш йўлида ишламоқда, Шомуродовнинг кетиши эса бу жараённинг бир қисмига айланади.
Тасодифий хабарлар
Назарбоевни банкнотлардан ҳам ўчириш бошланди
Трамп Оқ уйдаги фаолияти ҳақида китоб ёзади
Наманганда 26 ёшли йигит пичоқланди
Трамп президент бўлса, қандай қилиб урушни 24 соат ичида тўхтатишини тушунтирди
"Автомобилга навбатлар йўқ бўлади, фақат озгина сабр қилинг" — "Ўзавтосаноат" раҳбари