Украинага яна шиддатли ракета ҳужуми бўладими? Сўз Путинга

Украинага яна шиддатли ракета ҳужуми бўладими? Сўз Путинга

Ҳозирда Украинадаги нишонларга жадал ракета зарбалари беришнинг ҳожати йўқ. Аввалги бундай зарбадан кейин қолган объектлар аста-секин йўқ бўлмоқда, деди Россия Президенти Владимир Путин кеча, 14 октябрь куни журналистларга.

“Ҳозир оммавий зарбаларга ҳожат йўқ, бошқа вазифалар бор, чунки менимча, йигирма тўққизта объектдан еттитасига зарба берилмаган. Лекин бу объектлар аста-секин “ўзлаштирилмоқда”, оммавий зарбаларга ҳожат йўқ, ҳеч бўлмаганда ҳозир эмас, кейин кўрамиз”, дейди Россия раҳбари.

Жорий йилнинг 10 октябрь куни Путин Хавфсизлик кенгаши аъзолари билан оператив йиғилишда Украинадаги энергетика, ҳарбий қўмондонлик ва коммуникация объектларига оммавий зарба берилганини маълум қилди. Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, зарба Украина ҳарбий қўмондонлиги, алоқа ва энергетика тизимлари объектларига юқори аниқликдаги узоқ масофали қуроллар орқали берилган. Департамент зарба мақсадига эришилгани ва барча белгиланган нишонларга зарба берилгани ҳақида ҳисобот берганди.

Эслатиб ўтамиз, Россия 10 октябрь куни Киев, Днепр ва Украинанинг бошқа бир қатор шаҳарларини кучли ракета зарбаларига дучор қилди. Украина бутун мамлакат бўйлаб ҳаво огоҳлантиришини эълон қилди. Киевда, шунингдек, Украинанинг бошқа ҳудудларида, жумладан Днепр вилояти, Одесса ва Харьковда эрталаб бир қатор портлашлар содир бўлди.

Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Ростислав Смирновнинг айтишича, камида 20 киши ҳалок бўлган, 60 га яқин киши жароҳатланган. Портлаш оқибатида олтита автомобиль вайрон бўлган, яна 15 таси зарар кўрди. Маҳаллий Telegram каналлари хабарига кўра, портлашлар Украина хавфсизлик хизмати маъмурияти биноси ҳудудида, шунингдек, Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг Володимирска кўчасидаги кабинетларидан бирида содир бўлган. 

Ҳужум ортидан АҚШ Жо Байден Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари етказиб берилишига ваъда берди. Германия эса аввал ваъда қилган хенит-ракета мажмуасини Киевга етказиб берди.


×