2025 йил 6 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон бўйича чиқинди хизматидан қарздорлигини қопланмаган 204 895 та абонентнинг электр энергияси учун тўлов қилиш имкониятига вақтинча чеклов жорий этилди. Бу ҳақда “Махсустранс” давлат унитар корхонаси хабар берди.
Қайд этилишича, бунгача республикада чиқинди хизматларидан юзага келган умумий 20,1 млрд сўм дебитор қарздорлик учун жами 231 014 та абонент “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг “2100” қисқа рақамидан СМС-хабарнома орқали огоҳлантирилган. Шундан сўнг, абонентларга мавжуд қарздорлигини бартараф этиш учун 5 (беш) кун муддат берилган ва ушбу даврда 9,4 млрд сўмлик тўловлар амалга оширилган.
Айни пайтда чиқинди хизматларидан республика кесимида жами 18,2 млрд сўм дебитор қарздорлик мавжуд.
“Мазкур чеклов қарздорлик бартараф этилиши биланоқ дарҳол ечилади. 2025 йил 7 мартдаги 1044-сонли қонун билан чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари бўйича тўлов интизоми тартибга солинган. Унга кўра, ҳар ойнинг 3-санасига қадар қарздор абонентлар тўғрисидаги маълумотлар “Тоза макон” биллинг электрон тизимидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг биллинг тизимига узатилмоқда. Ушбу тартиб 2025-йил 30-июнгача бўлган қарздорликларга татбиқ этилмайди. 2025 йилнинг 1 июлидан чиқинди хизматларидан шаклланган қарздорликлар учун жорий йилнинг 5 ноябридан бошлаб қўлланилмоқда”, дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
Наманган шаҳар 2-сектор раҳбари ташаббуси билан “Наврўз умумхалқ байрами” арафасида прокурор ва хотин-қизлар учрашуви ташкил этилди.
Наманганда “Hyundai” заводи қурилиши қачон бошланиши маълум бўлди
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини табриклади
Турк блогери фаол равишда хайрия ишлари билан шуғулланмоқда
Украинадаги урушда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар сони очиқланди