Японияда "КОА Industry Cо" компанияси қурган дунёдаги биринчи электрда ҳаракатланувчи танкер ишга туширилди.
Япония компаниясининг маълум қилишича, маросим кеча, 22 декабрь куни Сикоку оролидаги Кагава префектурасидаги кемасозлик заводида бўлиб ўтди. Танкерга "Асахи" номи берилди.
Кеманинг узунлиги 62 метр, умумий баландлиги эса 10,3 метрни ташкил қилади. Танкернинг рўйхатга олинган оғирлиги 499 тоннани, ёқилғи сақлаш ҳажми эса 1,28 минг куб метрни ташкил қилади. Кема умумий қуввати 3,48 минг киловатт бўлган литий-ионли аккумуляторлар билан жиҳозланган.
Танкер 2022 йил март ойидан бошлаб Токио кўрфазидаги трансокеаник кемаларга ёнилғи қуйиш учун ишлатилиши кутилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Наманганда аҳолига имтиёзли нархда етказиб берилиши лозим бўлган 838,2 тонна кўмир «туя» қилинган
Бугундан бошлаб Ўзбекистонда нималар ўзгаради?
Сирдарёда фуқароларни муттасил қийнаб келган ИИБ ходимларига суд ҳукми ўқилди
1 августдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Samarqandda «konvert» usulida maosh olgan qariyb 53 ming xodim faoliyati legallashtirildi