Ўзбекистон ва Хитой авиакомпаниялари Самарқанд-Урумчи йўналиши бўйича рейс йўлга қўйиш борасида келишувга эришди

Ўзбекистон ва Хитой авиакомпаниялари Самарқанд-Урумчи йўналиши бўйича рейс йўлга қўйиш борасида келишувга эришди

Air Marakanda компанияси China Southern Airlines авиакомпанияси билан ҳамкорликни бошлади. Шу муносабат билан тарихда илк бора Урумчи шаҳрига биринчи рейс ишга туширилди. Авиакомпания Хитойдан Самарқандга парвозларни амалга оширадиган илк авиарейсга айланди. Урумчига парвознинг тантанали очилиш маросими Самарқанд халқаро аеропорти терминалида ташкил этилиб, биринчи рейс йўловчилари учун мавзувий фотолар бурчаги, ширинликлар билан чой маросими, шунингдек, машҳур Самарқанд тут қоғозига Хитой тилида каллиграфия ёзувлари битилган кўргазмалар майдони ташкил этилди.

Очилиш маросимида Air Marakanda ва China Southern Airlines авиакомпаниялари раҳбарияти, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Самарқанд вилоят бўлими раҳбари Рустам Қобилов иштирок этди.

Анъанага кўра, самолётни Самарқанд аеропорти аеродромида сув аркаси билан кутиб олинди ва Хитойдан келган биринчи йўловчиларни ўзбек миллий чолғулари - карнай ва сурнай садолари остида кутиб олишди.

Тадбир доирасида Air Marakanda Бош директори Антон Ходжаян, Air Marakanda Бош директорининг коммерция бўйича ўринбосари Артём Пак, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Самарқанд вилоят бўлими раҳбари Рустам Қобилов ва China Southern Airlines авиакомпаниясининг Тошкентдаги ваколатхонаси Бош директори Шен Йи иштирокида матбуот анжумани ҳам ўтказилди. Матбуот анжуманида сўзга чиққанлар Самарқанд ва Урумчи ўртасида йўлга қўйилган ҳаво қатновнинг улкан салоҳиятини таъкидлаб, икки давлат ўртасида туризм ва савдо соҳасини ривожлантиришнинг кейинги истиқболларини муҳокама қилдилар. Бундан ташқари, иштирокчилар яқин келажакда Хитойдан Самарқандга янги йўналишларни очиш режалари билан бўлишдилар.

Хитойдан Самарқандга тўғридан-тўғри рейсларнинг очилиши кўп асрлар олдин асос солинган Буюк Ипак йўлининг мантиқий давоми бўлиб хизмат қилади.

Энди Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмидаги Синьцзян-Уйғур автоном туманининг сиёсий, иқтисодий ва маданий марказига Самарқанддан ҳар душанба соат 01:30 да учиб борса бўлади. Урумчи халқаро аеропортидан Самарқандга қайтиш рейси якшанба куни соат 23:20 га режалаштирилган. Парвозларнинг барчаси замонавий Boeing 737-800 самолётларида икки тоифали-жойлаштириш - бизнес- ва эконом-классларда амалга оширилади.

Қўшимча маълумот:

Урумчи шаҳри денгиздан узоқда жойлашган дунёнинг йирик шаҳарларидан биридир. Унинг аеропортининг йўналиш тармоғи 69 та маҳаллий йўналишлардан иборат бўлиб, бу йўловчиларга Урумчи аеропортидан ХХРнинг энг йирик бизнес, саноат ва сайёҳлик шаҳарларига ташриф буюриш имконини беради.

China Southern Airlines — Хитойнинг энг йирик авиаташувчиси ҳисобланиб, авиакомпания флоти самолётлар сони бўйича Осиёда 1-ўринни эгаллайди. China Southern Airlines 850 дан ортиқ йўловчи ва юк ташиш самолётларини, шу жумладан Boeing В787, В777, В747 ва Б737, шунингдек Airbus А330, А321, А320, А319 ва ARJ21 самолётларини бошқаради. China Southern


×