Президент Шавкат Мирзиёев 13-14 октябрь кунлари Остонада ўтказиладиган халқаро саммитларда иштирок этади.
Улардан бири, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити — минтақа мамлакатлари ўртасида «мулоқот форуми» сифатида танилган. Унинг асосий мақсади — Осиёда тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний ишлаб чиқарилиши ва айланишига қарши курашиш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат.
Кимлар қатнашмоқда?
Бу саммит — Осиё минтақасининг деярли барча давлат ёки ҳукумат раҳбарлари иштирок этаётгани инобатга олинса, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ноёб мулоқот майдони эканини англаш мумкин.
Бугунга қадар 51та делегация раҳбарлари саммитда иштирок этишини тасдиқлаган. Уларнинг 12 нафари давлат раҳбарларидир.
Хусусан, Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Россия, Ироқ, Эрон, Қатар, Фаластин каби мамлакатлар президентлари саммитда қатнашади. Марказий Осиё минтақасидан эса фақатгина Афғонистон иштирок этмаяпти.
Тасодифий хабарлар
“Андижоннефть” компаниясида йирик миқдордаги ўғирлик ҳолатлари содир бўлгани аниқланди
Сергелидаги портлашдан сўнг 4 киши қамоққа олинди
Мактабларда ўқув соатлари камайтирилади
«Яланғоч қилиб, расмингни эрингга юборамиз» – Танзила Норбоевага тегишли уйдан пул ўғирлаганликда гумонланган аёл терговда қийноққа солинган
АҚШ ўзбекистонликларга ҳам виза беришни тўхтатди