Путин Пригожин исёнини бостиришда ёрдам берган Президентларга раҳмат айтди

Путин Пригожин исёнини бостиришда ёрдам берган Президентларга раҳмат айтди

Россия Президенти Владимир Путин Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларга 24 июнь куни мамлакатда исён кўтаришга уриниш пайтида Россия Федерацияси конституциявий тузумини ҳимоя қилишда кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдирди. 

Владимир Путин кеча, 4 июль куни ШҲТ саммитидаги онлайн форматдаги нутқи чоғида Россия томони ташкилотга аъзо давлатларнинг позициясини юқори баҳолашини ва улар билан алоқаларни янада чуқурлаштириш ниятида эканини таъкидлади. 

Россия Федерацияси Президентининг сўзларига кўра, ШҲТга аъзо бўлган давлатларнинг муносабатлари тобора кўп қиррали ва мустаҳкам бўлиб бормоқда.

Пригожиннинг бир кунлик исёни

Жорий йилнинг 24 июнь куни “Вагнер” жангчилари Ростовдаги Жанубий ҳарбий округ штаб-квартирасини эгаллаб олди. Пригожин Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимов “Вагнер”га топширилишини талаб қилиб, Москвага боришини эълон қилди. Бу орада Москвада ҳам хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Россия Федерал хавфсизлик хизмати эса Пригожинга қарши жиноий иш қўзғатди. Кечга бориб Беларусь фуқароси Александр Лукашенко Россия Федерацияси Президенти билан келишилган ҳолда “Вагнер” раҳбари Евгений Пригожин билан музокара олиб боргани маълум бўлди. Музокаралар якунида Россия ҳудудида қуролли ҳаракатларни тўхтатиш ва кескинликни юмшатиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Пригожин ҳам Москвага кетаётган қўшинлари ортга қайтарилганини маълум қилди.


×