Андижон вилояти прокуратураси «Андижоннефть» акционерлик жамиятида нефть хом ашёсининг ўғирланиши ва талон-тарож қилиниши бўйича жиноят иши қўзғатди. «Ўзнефтгазинспекция» мутахассислари компания фаолиятини текшириб, 12,8 млрд сўмлик 153 минг тонна хом ашёнинг етишмаётгани, ўғирлангани ва талон-тарож қилинганини аниқлади, дея хабар қилди инспекция матбуот хизмати.
Хусусан, нефт конларида инвентаризация қилиш жараёнида хом ашёни йиғиш, тайёрлаш ва тарқатиш цехларида 254,5 млн сўм миқдоридаги 310,2 тонна ортиқча, 22,7 млн сўмлик 42 тонна етишмаётган, 479,6 млн сўмлик ҳисобга олинмасдан қазиб олинган 795,8 тонна хом ашё аниқланган. Шунингдек, сохта ҳужжатлар расмийлаштирилиши натижасида 2,5 млрд сўмлик 3487 тонна хом ашёнинг етишмовчилиги, 70,8 млн сўмлик 95,9 тонналик яшириб қўйилган ортиқча маҳсулотлар мавжудлиги маълум бўлди. Ҳисоботларга ,3 млрд сўм қўшиб ёзилгани, дастлабки ҳужжатларни расмийлаштирмасдан 1,7 млрд сўмлик 2947 тонна нефт ҳисобдан чиқариб ташлангани аниқланди.
«Ўзнефтгазинспекция» маълумотларига кўра, инвентариация вақтида фақатгина июнь-сентябрь ойининг ўзида 1,8 млрд сўмдан зиёд қийматли 1356 тонна ҳажмидаги ўғирлик, талон-тарож, қўшиб ёзиш, етишмовчилик ҳолатлари аниқланган.
Текширув натижалари Андижон вилояти прокуратурасига тақдим этилди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Наманганда университетга ўқишга киритишни ваъда қилиб, 2,5 минг доллар ва 5 млн сўм талаб қилган фирибгар ўқитувчи қўлга тушди
Андижонда 19 ёшли товломачи қўлга олинди
Ҳиндистон ва Франция Украинадаги урушни тугатиш режасини тузмоқда — ОАВ
Qozog‘istonda O‘zbekiston fuqarosi avtobus urib ketishi oqibatida vafot etdi
Алишер Усмонов Путиннинг “ҳамтовоғи”ми? Миллиардер жавоб берди