Футбол мухлислари орасида терма жамоа формаси дизайни учун танлов эълон қилинди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси терма жамоа футболчилари формаси дизайни учун танлов эълон қилди. Ундан барча иштирок этиши мумкин, дейилган ЎФА хабарида.
“Янги форма дизайнини ишлаб чиқиб, бизнинг электрон почтамизга юборишингиз мумкин. Энг яхши деб топилган ишлар махсус совринлар билан тақдирланади. Хусусан, мутахассисларимиз томонидан маъқул топилган учта энг яхши дизайн учун муаллифларнинг ҳар бирига терма жамоамиз юлдузларининг дастхатлари туширилган оригинал футбол тўплари совға қилинади,”- дейилади хабарда.
ЎФА хабарида айтилишига кўра, ушбу ишлар терма жамоа ва мухлислар орасидаги муносабатларни янги даражага олиб чиқиш мақсадида амалга оширилмоқда. Энди ҳар бир мухлис форма дизайни борасида ўз таклифларини билдириши мумкин.
Тасодифий хабарлар
Ukrainada ikki boshli chaqaloq tug‘ilishiga tashqi omillar ta’sir qilganligi taxmin qilindi
Наманганда 51,5 млн сўм қалбаки пулни сотаётганлар ушланди
Телефон суҳбати ортидан Таиланд Бош вазири лавозимидан четлатилди
Фарғонада уч нафар фуқаро алоқа компанияси офисига ҳужум уюштирди
Президент Хоразмга жўнаб кетди