Қирғизистон Таълим вазири Алмазбек Бейшеналиев 110 минг доллар миқдорида пора олаётганда қўлга тушди. Бу ҳақда қирғиз ОАВлари хабар бермоқда.
https://t.me/namanganliklar_uz/76986
Қирғизистон ИИВ томонидан эълон қилинган видеода иккинчи томон амалдорга конверт бергани, Бейшеналиев эса ҳамма жойда кузатув камералари борлигини айтиб, норозилик билдирганини кўриш мумкин.
Бошқа кадрларда Алмазбек Бейшеналиевнинг машинага ўтиргани ва кейин милиция ходимлари томонидан қўлга олингани кўрсатилган.
Таълим вазири хорижлик талабаларни маҳаллий олий ўқув юртларига ўқишга киритиш учун пора ундирилгани айтилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Андижонда 18 ёшли хавфли рецидивист қўлга олинди
Ўзбекистонда 2 мингдан зиёд номсиз кўчалар, 1 миллиондан ортиқ рақамсиз уйлар бор
Россия Украинанинг тўрт шаҳридан гуманитар йўлакларни очмоқда. Москва Киевга шарт қўйди
Коронавирусга кимлар умуман чалинмаслиги айтилди
Киевга оммавий зарба: Россия нишонлар рўйхатини очиқлади