ҲАМАС раҳбари Яҳё Синвар 7 октябрдан бери илк бор Исроилга қарши уруш борасида баёнот билан чиқди. Бир неча араб нашрлари томонидан чоп этилган баёнотда Синвар ҲАМАС иштирокидаги «шафқатсиз ва мисли кўрилмаган жанг» ҳақида гапирган.
«Бугун биз Исроилга қарши қаттиқ ва мисли кўрилмаган жанг олиб бормоқдамиз ва биз ҳеч қачон босиб олиш шартларига бўйсунмаймиз», – дейди у Ғазо сиёсий раҳбариятига мурожаатида.
Исроил ҳарбийлари Ғазода ҳарбий амалиётлар ўтказаётганига қарамай, Синвар ҲАМАС душман армиясини йўқ қилиш йўлига ўтганини айтади ва мингдан ортиқ исроиллик аскар ўлдирилганини, юзлаб ҳарбий техника йўқ қилинганини билдиради.
«Уруш пайтида ал-Қассам батальонлари камида 5 минг исроиллик аскар ва зобитга ҳужум қилди. Уларнинг учдан бир қисми ҳалок бўлди, яна учдан бир қисми оғир яраланди, охирги учдан бир қисми эса жанг майдонига қайтмайдиган даражада ногирон бўлиб қолди. Ҳарбий машиналарга келсак, уларнинг 750 таси тўлиқ ёки қисман йўқ қилинди», – деган у.
Исроил томони эса, ўз навбатида, расман 150 та аскарини йўқотганини хабар қилган.
Wall Street Journal нашрининг исроиллик юқори мартабали ҳарбий амалдорга таяниб хабар қилишича, ҲАМАС ҳозирда ҳарбий тактикасини ўзгартиришга ҳаракат қиляпти. Ҳаракат аъзолари ҳозирда атиги икки-беш нафар жангчидан иборат кичик гуруҳларда ҳаракат қилиб, ЦАХАЛ аскарларига ҳужум уюштириб, сўнг Ғазо туннелларига яширинмоқда.
Тасодифий хабарлар
Дунёдаги энг қиммат автотураргоҳларга эга шаҳарлар рўйхати
Вилоят ҳокимлари овоз бериб бўлди (фото)
Гулнора Каримованинг Франциядаги 10 миллион АҚШ доллари миқдоридаги активлар Ўзбекистонга қайтарилди
Қийнашди, калласини узишди, ёқишди. Россиялик жангчиларнинг Суриядаги ваҳшийлиги
«Болалар ҳам бор» – Украинаги уруш қурбонлари сони маълум қилинди