Россия ёш сиёсатшунослари форуми («Дигория») очилиш маросимида қатнашган мамлакат президенти администрацияси раҳбарининг ўринбосари Сергей Кириенко иқтисодий санкциялар сонини очиқлади. Бу ҳақда Gazeta.ru хабар берди.
2022 йилнинг июл ойи якунига келиб, Россияга қарши қўлланган санкциялар сони жами 1 160 тага етган. Бунчалик кўп сонли чеклов чоралари ҳали ҳеч қачон ҳеч қайси мамлакатга қарши жорий этилмаган, деди Кириенко.
2022 йилнинг 24 февралида Россия Украинага бостириб кирганиган жавобан АҚШ, Европа иттифоқи, Япония ва бошқа мамлакатлар санкцияларни жорий этишни бошлаганди.
Тасодифий хабарлар
Туркияга кириш янада мураккаблашди...
Олмазорда «Matiz» ёниб кетди
Ислом Каримовнинг набираси блогерга турмушга чиқди
Аҳад Қаюм "Миллион" жамоасининг янги аъзосига айландими?
Ҳажда элликбошилик қилаётган ўзбекистонлик имом вафот этди