Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримовнинг набираси Мариам Тиллаева «Хачнинг кундалиги» влогининг муаллифи Амиран Сардаров билан турмуш қурган. Бу ҳақда StarHit манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Тўй маросими Лас-Вегасда бўлиб ўтган. Тўйда фақат яқин қариндошлар ва дўстлар иштирок этишган.
Қайд этилишича, россиялик машҳур блогер Амиран Сардаров келиндан тахминан 13 ёшга катта. Улар кўпинча биргаликда видеоларда кўриниш берган, аммо узоқ вақт уларнинг муносабатлари очиқланмаган.
Сардаров 2020 йилда Қўшма Штатларга кўчиб ўтган. Мариам Тиллаева эса онаси Лола Каримова-Тиллаева, отаси ва укаси ҳамда синглиси билан АҚШда етти йилдан бери яшайди.
Маълум қилинишича, 2019 йилда Сардаров Forbes талқинига кўра энг кўп маош оладиган интернет юлдузлари ўнлигига кирган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда евро курси кескин кўтарилди, доллар эса пасайди
Мопед ва скутер бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб қилиш муддати узайтирилди
2028 йил интригаси: Трампдан кейин кимлар президентликка номзод?
Наманган давлат университетида коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилгани сабаб 14 кунлик карантинга ёпилди
Наманган шаҳрида йўл вақтинча транспорт воситалари учун чекланади