Жорий йилги Ҳаж мавсумида зиёратчиларга элликбошилик қилаётган Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги “Ракат” жоме масжиди имом-хатиби Раббимқул Муҳаммадиев вафот этди. Бу ҳақда масжиднинг Telegram-каналида хабар берилди.
Қайд этилишича, имом Мадинада бетоб бўлиб, комага тушиб қолган ва бугун, 26 май куни тонгда вафот этган.
“Мадинада бугун, хасталикдан сўнг Роббим ҳузурига омонатларини топширдилар. Илмли, илмига амал қилган инсон эдилар. Яқинларига, шогирдларига, оила аъзоларига сабр берсин”, дейилади хабарда.
Ҳозирча имомнинг вафотининг аниқ сабаблари маълум эмас.
Маълумот учун, Раббимқул Муҳаммадиев 2019 йилдан буён Яккасарой туманидаги “Ракат” жоме масжиди имом-хатиби сифатида ишлаб келаётган эди. У олдин Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги “Имом Термизий” масжидида ҳам имом-хатиб бўлиб ишлаган.
Тасодифий хабарлар
1 avgustdan ayrim turdagi ma’lumotnomalarni so‘rash bekor qilinadi
Соатига 60 км чеклови қачондан, қаерда амал қилиши айтилди
Сурияда ўта жирканч жаллод-террорчи қўлга олинди
Наманганда мактаб ўқувчилари товуқларга зарар етказган итни чинорга осиб қўйди (18+)
Дарвозалар очилсин, эҳтиром кўрсатилсин! ОДКБ келмоқда