Россиянинг Самара вилоятида ҳам мигрантларга такси қилиш ва таълим соҳасида ишлаш тақиқланди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Қайд этилишича, йил бошида террорга қарши кураш комиссиясининг йиғилишида вилоят губернатори Дмитрий Азаров муҳожирларнинг ишга жойлашиши устидан назоратни ошириш ташаббуси билан чиққан. Губернатор тегишли бошқармаларга ҳужжат ижросини қаттиқ талаб қилишни буюрган.
Янги тартибга кўра, Россия ҳудудида патентга эга бўлган мигрантлар жамоат транспорти ва таксиларда, шунингдек, таълим соҳасида – болалар боғчалари, мактаблар, коллежлар ва техникумларда ўқитишда ишлай олмайди.
Бу ҳақда эълон қилинган қарор 10 кундан сўнг, 24 февралда кучга киради.
Сарвар Хуррамов
Тасодифий хабарлар
Ана холос! Рамзан Қодиров карантинни бузганларни ўлдириш кераклигини айтди
Тошкент вилоятида ўғирланган автомобиль пойтахтда ушланди
Самарқандлик аёл МИБ ходимларини ёқиб юборди
«Қамчиқ» довонининг бир қисми чўкди
Қашқадарёлик оила чақалоқларига исм қўйиш учун президентдан рухсат олди