Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрининг “Боғбонлар” маҳалласида яшовчи келин ўз жонига қасд қилганлиги ҳақида хабар эълон қилинган.
Аниқланишича, 2022 йил 24 июнь куни Самарқанд шаҳри “Боғбонлар” маҳалласи Янгравот кўчасида яшовчи 11.01.1993 йилда туғилган Н.М. “уксус кислотасидан ўткир заҳарланиш” ташхиси билан РШТТЁМ Самарқанд филиали хирургия бўлимига ётқизилган.
2022 йил 27 июнь куни Н.М.га кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан жонлантириш бўлимида вафот этган.
Ҳодиса жойига тезкор-тергов гуруҳи чиқиб, кўздан кечирилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Марҳума Н.М.нинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий текширувга юборилган.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари устидан Бош прокуратура томонидан назоратга ўрнатилган.
Тасодифий хабарлар
Қашқадарё электр орқали кўп миқдорда балиқ овлаган овчилар ушланди
Ўзбекистон интернетни ривожлантириш учун Хитойдан 40 млн доллар қарз олади
Тошкентда озиқ-овқат дўконини ўмарган наманганлик эркакка жиноий иш қўзғатилди
Audi eng kuchli SUV SQ8 dizelini taqdim etdi Audi eng kuchli SUV SQ8 dizelni taqdim etdi.
Ҳокимлар яна бир ваколатидан мосуво қилиняпти