Кейинги йилларда Ўзбекистон шаҳарларида қад ростлаётган кўркам бинолар сони ортиб бормоқда. Чунончи, пойтахт Тошкентда Tashkent City лойиҳасининг қурилиш ишлари изчиллик билан олиб борилаётган бир пайтда Намангада ҳам шунга ўхшаш лойиҳа 78 гектар ер майдонда барпо этиладиган бўлди.
Кеча, 18 октябрь куни Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамда Саудия Aрабистонининг “Alqusaier company” компанияси ўртасида Наманган шаҳрида Namangan City ишбилармонлик маркази қурилиши лойиҳасини амалга ошириш бўйича англашув меморандуми имзоланди.
Вилоят ҳокими Ҳайрулло Бозоров ҳамда “Alqusaier company” бош директори Aбдул Aзиз ал-Кусайр томонидан имзоланган Меморандумга кўра, Наманган шаҳрида 78 гектар майдонда барпо этиладиган Namangan City ишбилармонлик марказидан бизнес-марказ, замонавий савдо мажмуалари, 3 ва 4-5 юлдузли меҳмонхоналар, офислар, конференциялар саройи, кўргазма заллари, турар-жойлар ва виллалар, мактаб, болалар боғчаси, ресторанлар ва бошқа ижтимоий соҳа объектлари ўрин олади.
Лойиҳани молиялаштириш тўлалигича “Alqusaier company” компанияси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Вилоят ҳокимияти Namangan City фаолияти учун зарур бўлган инфратузилма (электр энергияси, газ ва сув таъминоти, канализация, кириш йўллари ва бошқалар) билан таъминлашга доир масалаларни ҳал этади ҳамда лойиҳани амалга ошириш учун керакли рухсатномаларни олишда ва лойиҳани амалга ошириш ва фойдаланиш даврида малакали кадрлар билан таъминлашга кўмаклашади.Акбаржон Абдураимов
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда пандемия бошидан бери коронавирусга чалинганлар 150 000 дан ошди
Россияликларга банк карталари учун Ўзбекистонга бориш таклиф қилинмоқда
Ўзбекистонда аёллар кўпми ёки эркаклар? Cтатистика қўмитаси изоҳи
41 млн сўмлик «узумни еб», пулини бермаган шахсга нисбатан иш очилди
Чироқчида қишлоқ оралаб юрган ёввойи айиқ қаерда?