Ўзбекистонда гиёҳванд моддалари савдоси билан шуғулланиб, ҳуқуқ-тартибот органларидан яшириниш учун чет элда қочиб юрган қидирувдаги 37 ёшли шахс АҚШда қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, ИИВ Тезкор-қидирув департаменти томонидан Америка Қўшма Штатлари ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамда АҚШнинг Тошкентдаги Элчихонаси билан ҳамкорликда қидирувдаги шахсни Ўзбекистонга қайтариш амалга оширилган.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланиб, 2023 йилда қидирув эълон қилинган 1989 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида аниқланиб, ушланган ҳамда белгиланган тартибда Ўзбекистонга депортация қилинган.
Тасодифий хабарлар
Қирғизистон президенти Абдулла Ариповни қабул қилди
Танқид фойда бермаганда: Наманган шаҳридаги Тез тиббий ёрдам бўлимига ҳали ҳам жой топилмаяпти
Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими вафот этди
Кулайми, куяйми: Жиззахда банкир ўғри бўлиб чиқди
Россия Ўзбекистондан қурувчи-мигрантлар киришини тўхтатмоқчи