Қашқадарёда спиртли ичимлик таъсирида бўлган ота ўзаро жанжал оқибатида фарзандини темир бўлаги билан уриб, ўлдириб қўйди, деб хабар беради ИИБ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, 25 августга ўтар кечаси соат 00:00 ларда вилоятнинг Чироқчи тумани «Тарағай» МФЙда яшовчи А.Б. спиртли ичимлик истеъмол қилиб, яшаш уйига келган. Ота шу вақтда уйда маст ҳолда бўлган ўғли билан ўзаро оғзаки тортишиб, жанжаллашиб қолган. Жанжал натижасида ота ўғлини темир бўлаги билан бир неча маротаба уриб, унга тан жароҳати етказган.
Оғир тан жароҳатлари олган ўғил 25 август куни соат 03:00 да яшаш уйида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, у Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Мусулмонлар идораси пайғамбарликни даво қилган эркак юзасидан муносабат билдирди
Ўзбекистонда Янги йил байрамида нечта одам пиротехника воситаларидан жабр кўргани айтилди
Самарқандда эркак амакиваччасини пичоқлаб ўлдирди
Тўй ва оилавий маросимларни ўтказишнинг янги тартиби белгиланди
Баъзи бир «газ заправкалар» томонидан 26 млрд сўмлик табиий газ талон-торож қилинган