Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда карантин талабларини қисқартириш орқали аҳолига маданий ва маънавий ҳордиқ чиқариш ҳамда дам олишларини мазмунли ўтказиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.
Хусусан, тегишли мутасадди ташкилотларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда, тўй ва оилавий маросимларни ўтказиш бўйича илгари белгиланган чекловлар юмшатилиб, шу йилнинг 20 сентябридан тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 100 кишидан кўп бўлмаган ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатьий риоя этган ҳолда ўтказилишига рухсат берилди.
Тасодифий хабарлар
МИБ: Том орасида яширин тармоқ аниқланди
Тонировкадан тушган пуллар қаерга кетади?
Қозоғистон 13 йилдан бери қидираётган ўзбекистонлик Россияда ушланди
Дуров WhatsApp ўрнатилган телефон эгаларини огоҳлантирди
Наманганда аввал судланган шахс мактаб буюмларига ҳам “кўз олайтирди”