Наманган туманлараро маъмурий судининг судьялари томонидан Мажбурий ижро бюроси Чуст туман бўлимида давлат ижрочилари иштирокида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Ўтказилган давра суҳбатида Наманган туманлараро маъмурий судининг судьяси Н.Тожиева давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 28 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараккиёт стратегияси тўғрисида” ги фармони ҳамда Тараккиёт стратегиясида белгиланган устивор вазифаларни амалга ошириш мақсадида 2022 йил 29 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субьектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора- тадбирлари тўғрисида” ги 107-сонли қарори билан маъмурий судларнинг биринчи навбатдаги вазифаси фуқаролар ва тадбиркорлик субьектларининг давлат органлари билан муносабатларида қонун устуворлигини таъминлаш билан бир қаторда улар ҳуқуқлари ва конуний манфаатлари самарали ҳимоя қилиш ҳисобланиши таъкидланган ҳолда, маъмурий судларнинг ролини кучайтиришга қаратилган бир қатор тартибларни процессуал қонун ҳужжатларида белгилашни, жумладан: “суднинг фаол иштироки” тамойили асосида амалга ошириш, маъмурий суднинг судловига таалллуқли ишлар доирасини кенгайтириш, суднинг қарор ижросини муққаррарлигини таъминлаш, ижро институтини янада такомиллаштириш мақсадида маъмурий суднинг хал қилув қарорлари давлат органлари ёки ташкилотларининг мансабдор шахслари томонидан ижро килинмаган тақдирда, суд жарималарини кўллаш, хал килув карорининг такроран ижро қилмаганлиги учун дастлабки кўлланилган суд жаримасини ўсиб борувчи миқдорини қўллаш, тарафлар ўртасидаги келишув институти жорий этиш илгари сурилмоқда.
Мазкур қарор билан шундай тартиб белгиланмокдаки, энг аввало фуқароларни ва тадбиркорларни судда ортиқча сарсон бўлмаслигини олдини олиш мақсадида судлар томонидан даъво ариза, ариза ҳамда шикоятни судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли қабул қилишни рад этиш ёки иш бўйича иш юритишни тугатишни тақиқлаш, мазкур ҳолатда даъво ариза, ариза, шикоят ёки ишларни уларни кўриб чиқишга ваколатли судга ўтказиш йўли орқали ягона дарча тамойилини судларга жорий этиш назарда тутилганлигига тўхталиб ўтди.
Шунингдек, Мажбурий ижро бюроси Чуст туман давлат ижрочиларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорлари билан боғлиқ низоларни судларда кўрилишида давлат ижрочилари томонидан йўл қўйилаётган айрим камчиликлар ва суд томонидан чиқарилган хусусий ажримлар таҳлилига тўхталиб ўтди.
Наманган туманлараро маъмурий судининг судьяси
Сойибжон Рахимов,
Тасодифий хабарлар
Миср сайёҳлар учун барча ковид-чекловларни бекор қилади
Уй ҳайвонлари CОVID-19 эпидемиясининг иккинчи тўлқинини келтириб чиқариши мумкин
«Бунёдкор»нинг иқтидорли футболчиси вафот этди
Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова оламдан ўтди
Навоийлик ота-оналарга қўлланган ноқонуний жазо бекор қилинди