Россия томони ўз ҳудудида жазо ўтаётган 3 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқаросини мамлакатига қайтаришга тайёр. Бу ҳақда Россия Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татьяна Москалькова МДҲ Инсон ҳуқуқлари комиссияси йиғилишида маълум қилди.
Москалькованинг таъкидлашича, Россия бундай топширишни амалга оширишга тайёр, лекин Ўзбекистон ҳозирча маҳкумларни қабул қила олмайди. Сабаби – мамлакат 1998 йилда қабул қилинган, озодликдан маҳрум этилган шахсларни бошқа давлатга топшириш ҳақидаги халқаро конвенцияни ҳали ратификация қилмаган.
Москалькованинг тушунтиришича, айнан шу конвенцияга қўшилиш орқали фуқароларни бошқа давлатдан ўз юртига олиб келиб, жазони ўз мамлакатида ўташ имконияти яратилади.
Мазкур конвенция Россияда аллақачон ратификация қилинган ва у Беларусь, Тожикистон, Қозоғистон, Арманистон ҳамда Қирғизистон каби давлатларда ҳам амал қилади. Ушбу келишувга кўра, бир давлатда судланган фуқаро ўз фуқаролиги бўлган давлатга ўтказилиб, жазони ўша ерда ўташи мумкин.
Бу тизимнинг асосий мақсади – маҳкумларнинг ижтимоий мослашувини осонлаштириш ва уларнинг инсоний шароитларда жазо ўташига ёрдам беришдир.
Тасодифий хабарлар
Бухорода 150 кишилик тўй ўтказилди. Тўй эгаси жаримага тортилди
Вадим Абрамов Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий бўлди
Наманганда Ўғри режасини амалга оширолмади бироқ жазодан ҳам қочиб қутилолмади
O'zbekistonda ishlab chiqarilgan paxta sumkalari Buyuk Britaniya supermarketlarida paydo bo'ladi
Тошкент шаҳрида экспресс автобус йўналиши ташкил этилади