"Уч илдиз" операцияси: ДХХ Учқўрғонда йирик миқдордаги оғуни фош этди

"Уч илдиз" операцияси: ДХХ Учқўрғонда йирик миқдордаги оғуни фош этди

- Алло Малик ака “хайдар”дан борми, “эркатой”дан телефон келиб қолди.

- Укам, қуёш чиқар тамонларда суҳбатлашайлик?..

Ушбу қисқа суҳбатда инсонни разолатга етакловчи жарлик бор эди.

Шу йилнинг 5 июль куни Учқўрғон туманидаги деҳқон бозори ёнидан ўтувчи йўл автомобиль ва одамлар билан гавжум. Ҳар ким ўз ташвиши сари шошмоқда. Аммо гавжумлик орасида бир сукунат яширинган. У ҳам бўлса “Спарк” машинасининг кузатуви.

- Объект айтилган манзилга яқинлашмоқда.

- Тўхтатилсин!!!

Ҳа. Шу куни “Қорадори” кенг қамровли тадбири эди. Ушбу тадбир Давлат хавфсизлик хизмати Наманган вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида амалга оширилди.

Йўл четига тўхтатилган “Спарк” автомашинаси ҳолислар иштирокида кўздан кечирала бошланди. Автомобиль эгаси Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи Жамол Тожибоев кўзлари жовдираб, ўзини ҳар куйга солишга ҳаракат қилар эди. Аммо ҳаммаси кеч эди.

Автомашина салонидан кўриниши гиёҳванд моддаларига ўхшаш 5 бўлак пакетга ўралган тўқ жигарранг-қорамтир рангдаги ўткир ҳидли модда ва бир дона электрон тарози борлиги аниқланди ва тегишли тартибда расмийлаштирилди.

- Энди жўра “ноқонуний фаолият билан шуғулланмагинда” дея терговни бошлади ходим.

- Бош оғриқ дорисини кимдан, қаердан олдинг? Олдиндан айтиб қўяйин: яширишга урина кўрма, Учқўрғонда “Норин” дарёси тез оқади. Бола-чақанг бор орқангда... Тушундинг-а?

Тожибоев “товар”ни Учқўрғон тумани Соҳил маҳалласида яшовчи “Малик” исмли шахсдан 2 минг 800 АҚШ доллари эвазига сотиб олганлиги тўғрисда кўрсатма берди.

Иккинчи операция бошланди: Барча тезкор ходимлар диққатига!!! “Малик” исмли шахсга аниқлик киритилсин.

- Абдумалик Юнусов 1977 йил 3 июлда туғилган. Ҳозирда Учқўрғон тумани, Ёғду маҳалласида туради.

- Тезкорликда қўлга олинсин.

Шу куни “Малик” тилга кирди, - мен 100 доллар хизмат эвазига ушбу пакетларни Жамолга сотган эдим, – дея ўзини оқлай бошлади.

Шунингдек, ушбу гиёҳванд моддасини Учқўрғон тумани “Ёғду” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи, 1993 йилда туғилган Ислом Турсунбоевдан олганини ҳам “оқизмай” сўзлади.

Шундан сўнг, Турсунбоев хонадонига “меҳмон”лар ташриф айлади. Кутилмаган меҳмонлардан қутилиш йўли йўқлигини тушунган Ислом ходимларни кўп саволга қўймай уйида сақлаб турган қўшимча 285,05 гр. гиёҳванд моддаларни ҳам ўз ихтиёри билан топширди.

Хулоса қилар экансиз, “ҳурматли хайдарчи”лар шундай тинчликни таъминлаб турган орган ходимларидан ноқонуний ишларингизни яшираман деб юрманглар.

Ҳақ Назар.

© namangan24.uz

×