Наманган шаҳар молия бўлими мудири бўлиб ишлаб келган Музаффар Абдуғаниевич Абдуллаев Наманган шаҳар ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Мазкур тайинлов шаҳар ҳокимининг 2019 йил 1 августдаги 988-сонли қарорига мувофиқ амалга оширилди.
Маълумот ўрнида, Музаффар Абдуғаниевич Абдуллаев 1984 йил 5 сентябрь куни Наманган вилояти Уйчи туманида таваллуд топган. Маълумоти олий, 2006 йил Наманган давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги – иқтисодчи. Оилали, уч нафар фарзанди бор.
Музаффар Абдуллаев меҳнат фаолиятини 2007 йили Наманган вилояти молия бошқармасида бошлиқ ёрдамчиси вазифасида бошлаган. 2007-2017 йилларда вилоят молия бошқармасида турли масъул вазифаларда иш олиб борган. У шунингдек, 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси бош иқтисодчиси сифатида ҳам ишлаган.
Музаффар Абдуллаев 2017 йилдан ҳозирга қадар Наманган шаҳар молия бўлими мудири лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
“Namangan24.uz” сайти Наманган шаҳар ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи этиб тайинланган Музаффар Абдуғаниевич Абдуллаевга янги масъулиятли вазифада мустаҳкам саломатлик, куч-ғайрат, шижоат ва улкан зафарлар тилайди.
Тасодифий хабарлар
Тошкентда 15 июль куни коронавирус аниқланган аёл вафот этди
Энг кўп аҳоли яшайдиган вилоят номи эълон қилинди
Ўзбекистонга яна совуқ ҳаво оқими кириб келмоқда
Ўзбекистоннинг жами давлат қарзи 2021 йилда 28,4 млрд долларга етиши мумкин. Молия вазирлиги буни хавфсиз даражада деб ҳисобламоқда
Наманганда ариқда чўмилмасликни айтган 50 ёшли эркакни урган йигитга жиноят иши очилди