Ижтимоий тармоқларда Aндижонлик таксичи Тошкент вилоятида ўлдириб кетилгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати изоҳ берди.
Қайд етилишича, 8 январ куни Aндижон вилояти, Шаҳрихон туманида яшовчи фуқаро О.Латипова туман ИИБга, 7 январ куни уйдан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган 30 ёшли ўғли М.Отахоновни топишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Унинг айтишича, қидирувдаги ўғли “Cobalt”да асосан Aндижон-Тошкент йўналишида такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан олиб борилган тергов-суриштирув ишлари давомида М.Отахонов 7 январ куни соат 17:55 лар атрофида Шаҳрихон туманидаги автотураргоҳдан бир фуқародан 11 650 AҚШ долларини пойтахтдаги танишига олиб бориб бериш учун олган ҳамда нотаниш бўлган 3 нафар йўловчилар билан бирга машинасида Тошкент шаҳри йўналишида кетиб, бедарак йўқолган.
М.Отахоновни қотиллик қурбони бўлиши мумкинлигини таҳмин қилиниб, Шаҳрихон туман прокуратураси томонидан 9 январ куни Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган ва малакали тергов-тезкор ходимлардан иборат таркибда тузилган тергов гуруҳи томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Тезкор қидирув тадбирлари натижасида М.Отахоновнинг мурдаси 9 январ куни Тошкент шаҳар, Яшнобод туманидаги автотураргоҳда “Cobalt” русумли автотранспорт воситасининг юкхонасидан қотиллик аломатлари билан топилган.
Жиноятни фош этишга қаратилган тезкор тадбирлар натижасида 3 нафар гумонланувчи Қўқон шаҳар ҳудудидан ушланган ва терговга жалб қилинган.
Таъкидланишича, жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Aндижон вилояти прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
«Урушда ғолиб бўлмайди» – Эрдўғон Путиннинг қаршисида жиддий чақириқ билан чиқди
"Энди ошириб юборди": Комил Алламжонов тошкентлик таниқли журналистни судга берди
Тезкор! Коронавируснинг қаердан келиб чиққани аниқланди у хайвонлардан юқмаган
“Толибон” ҳукмронлигидаги Афғонистонга илк бор сайёҳлар борди
Наманганда топилган ноъмалум мавжудоднинг скелети динозаврники эканлиги аниқланди