Ўзбекистон ҳаво йўлларининг Тошкентдан Наманганга учган йўловчи самолёти қўна олмасдан, пойтахтга қайтиб келди.
HY-669 рейси билан Тошкент(TAS) - Наманган(NMA) йўналишида учган а-320-214 самолёти ноқулай об-ҳаво туфайли ортга қайтишга мажбур бўлган. Совуқ ҳаво, қуюқ туман, горизонтал кўриш имкони 600 метрдан кам, вертикал кўриш имкони 60 метрдан кам бўлган ҳолатда самолёт экипажи Тошкент аэропортига қайтишга қарор қилган.
Айнан шу сабабларга кўра HY-669 Наманган(NMA) - Новосибирск(OVB) ва HY-670 Новосибирск (OVB) - Наманган(NMA) - Тошкент(TAS) рейслари ҳам номаълум вақтга кечиктирилган.
Тасодифий хабарлар
Бугун ижтимоий тармоқлардa "Кругом" тонировка 2 баробарга арзонлашди бўйича” расмий маълумот
Вилоят прокурори Ж.Ж.Хатамов ёшлар билан Чуст тумани “Бибиона” зиёртгохида учрашди
Ўзи ижрочи, ўзи депутатлар бошлиғи, ўзи қонун чиқарувчи – Кушербоев ҳокимлар ҳақида
Афғон учувчилари Ўзбекистонни тарк этди
Ўзбекистонда аҳоли жон бошига даромад 3 минг долларга етиши кутилмоқда