16 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ёқилғи-энергетика тармоғидаги хорижий инвесторлар кенгашининг йиғилиши доирасида Хитойнинг етакчи компаниялари – “CAMCE”, “China Energy” ва “Sinoma Energy” раҳбарларини қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, учрашувда қайта тикланувчи энергетика, энергия сақлаш, чиқиндини қайта ишлаш ва сув таъминоти соҳаларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалалари кўриб чиқилган.

Хитой компанияларининг Андижон вилоятида логистика хабини ташкил этиш, агровольтаикани ривожлантириш ҳамда нефть-газ соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ташаббуслари қўллаб-қувватланган.
Тасодифий хабарлар
Bosh vazir: "Tonirovka bo‘yicha ham tegishli qarorga qo‘l qo‘ydik"
Марҳумга нисбатан ёзилган жарима бекор қилинди — ЙҲХББ
Намангандаги даҳшатли ЙТҲда 4 киши ҳалок бўлди
Президент автомобиллар таннархини пасайтириш бўйича йиғилиш ўтказди
Наманганнинг Чорсу бозорида ёнғин содир бўлди