Ўзбекистонда охирги 7 йилда йўлларни қуриш ва таъмирлашга 61 триллион сўм ажратилди. Бу ҳақда бугун, 9 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва тирбандликни камайтириш бўйича видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Йиғилишда охирги 7 йилда бу борада кўп ишлар қилингани таъкидланди. Билдирилишича, йўлларни қуриш ва таъмирлашга 61 триллион сўм ажратилган. Бу 2017 йилгача берилган маблағлардан 3,5 баробар кўп.
Шунингдек, онлайн мурожаат тизими ишга тушиб, йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларига келиш 50 фоизга камайган. Бундакн ташқари, 3 минг 365 нафар ЙҲХХ ходимига электрон планшет ва бодикамера олиб берилган. Қоидабузарликларни сунъий интеллект асосида саралаш ва қарор чиқариш амалиёти жорий қилинган.
Ҳайдовчилик ҳуқуқига имтиҳон, йўл чизиқлари чизиш, техник кўрик каби 8 та хизмат тадбиркорларга аутсорсингга берилгани таъкидланди. Шаҳарларда жамоат транспорти учун махсус йўлаклар ташкил қилингани қайд этилди.
Тасодифий хабарлар
Атамбоевнинг ўғлига нима бўлди?
Учтепадаги савдо мажмуасида йирик ёнғин содир бўлди
Хакерлар сиёсий мотивлар билан офшор зонадаги банкка ҳужум уюштирди
«Бенфика» Халқаро Чемпионлар Кубоги ғолиби бўлди
ХТВ мактабларда Янги йилни нишонламаслик бўйича берган баёнотини рад этди