Америка махсус хизматининг собиқ ходими Эдвард Сноуден амалдорлар WhatsApp ва Telegram мессенжерларидан фойдаланмасликлари кераклигини айтди, деб ёзади Spot.
У France Inter радиосига интервью бераётган чоғида журналист Франция бош вазири Эдуар Филипп WhatsApp, президент Эммануэл Макрон эса Telegram мессенжеридан фойдаланишини айтди. Сноуден бунга жавобан, вазирларнинг WhatsApp’дан фойдаланишлари «катта хато» эканлигини таъкидлади. У Facebook компанияси 2014 йилдан мазкур илованинг эгасига айланганини айтди.
«Улар турли ҳимоя даражаларини қатламма-қатлам ўчиришади», — деди у.
Сноуденнинг сўзларига кўра, бу компанияга зарурат туғилганда фойдаланувчиларнинг суҳбат ва ёзишмалари мазмунидан хабардор бўлиш имконини беради.
Шу билан бирга у Telegram борасида ҳам танқидий фикр билдирди.
«Агарда бош вазир бўлсангиз, ҳар икки дастур ўта хавфли», — қайд этди у.
Аммо Сноуден WhatsApp ва Telegram СМС-хабарлардан кўра хавфсизроқ эканлигини эътироф этди.
У Signal ва Wire мессенжерларидан фойдаланишни тавсия қилди. Сноуденнинг фикрича, бу иловаларда шифрлаш анча яхши.
Тасодифий хабарлар
Ўзбек футболи бу мундиалдан нима ютди?
Беш турдаги маҳсулотлар импорт божидан озод этилди
Шаҳрисабз тумани ҳоким ўринбосари пора билан қўлга тушди
Расмий хабар! Косонсойда 8 нафар фуқаро ҳалок бўлди
Тошкентда автобус бекатида 51 ёшли эркак ёш қизга зўравонлик қилди