29.10.2019 йилда Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани ҳокимияти қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича мутахассиси Б.А. (1982 й.т.) фуқаро С.М.дан (1965 й.т.) Ф.И. номига иссиқхона қуриш учун ер майдонини деҳқон хужалиги шаклида эгалик қилиш ҳуқуқини берадиган туман ҳокимининг қарорини чиқартириб бериш эвазига 100 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий даллилар билан ушланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсуддинов хабар қилди.
Шундан сўнг, тадбир давом эттирилиб, шу куни туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари М.С. (1966 й.т.) хизмат хонасида мутахассис Б.А.дан 100 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий даллилар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Шаҳрисабз тумани бўлими томонидан ЖКнинг 210 ва 212-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Б.А. ҳамда М.С. процессуал тартибда ушланган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Соф тилда сўзламаганлар учун жарима
Колонияда бир маҳкум иккинчисини чув туширди
2020 йилдан “иномарка” импорти учун имтиёз бекор бўлади
Бугун Ўзбекистонда кун жуда иссиқ бўлади
BMW’да ЙПХ инспекторини уриб юборган ўсмирнинг суди бошланди