Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги автобус бекатида номаълум эркак бир қизга ноўрин хатти-ҳаракатлар содир этгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар суди матбуот котиби Садоқат Аллаберганова QALAMPIR.UZ'га маълумот берди.
Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлик юзасидан 1971 йилда туғилган шахсга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилган.
2001 йилда туғилган фуқарога Тошкент вокзали ҳудудидаги бекат олдида нотаниш эркак ноўрин хатти-ҳаракатлар билан сўкиниб, жамоатчилик олдида ўзининг паст ниятларини амалга оширмоқчи бўлган.
Суд мажлисида аризачи шаънига тегадиган сўзлар билан ҳақорат қилиб, шарманда қилганини баён этиб, суддан ҳуқуқбузарга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Суднинг қарорига кўра, ҳуқуқбузар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбдор деб топилган ва 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Manba: Qalampir.Uz
Тасодифий хабарлар
Наманганда Халқаро қизлар мактаби очилди
Путин ўз жонига қасд қилиш ҳақидаги хатга имзо чекади – Жон Болтон
“Қамчиқ” томон ҳаракатни чеклаш учун Тошкент вилоятида постлар ташкил этилди
Саудия Арабистони 1 ноябрдан бошлаб хориж фуқароларининг Умра зиёратига рухсат берди
Блогер Абдуқодир Мўминов ҳибсга олинди