Тошкент шаҳрида фуқароларни Европа давлатларига ишга юборишини ваъда қилган МЧЖ раҳбари ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Чилонзор туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Ch.g” МЧЖ раҳбари Ғ.К. (муқаддам судланган) фуқаро Б.Р. ва бошқаларнинг ишончига кириб, уларга сохта сертификат ва диплом тайёрлаб бериш орқали Европа давлатларига ишга юборишини ваъда қилган. У “хизмати” эвазига Б.Р.дан 4 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Терговга қадар текширув жараёнида, МЧЖ раҳбари Ғ.К. фуқаро У.Т. ва бошқаларни алдаб, уларни чет элга ишга юбориши эвазига 25,8 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани, шунингдек, 5 нафар фуқаронинг номига “H-W.” МЧЖда турли касбларга ўқиганлиги тўғрисида сохта сертификатлар тайёрлаб қўйгани аниқланган.
“Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
Хоинлар Россия жамиятидан йўқолиб кетади – Кремль
Шайх Абдулазиз Мансур янги йилни нишонлашнинг шаръан зарари йўқлигини айтиб, шукр қилишга чақирди (видео)
Бухорода 17 ёшли йигит каналда чўкиб кетди
Исроилнинг Ғазога ҳужумида 5 бола ҳалок бўлди
Куёв оилавий масалага аралашган қайнота-қайнонасини пичоқлаб ўлдирди