Толибон АҚШ билан «100 йил жанг қилишга тайёр»лигини маълум қилди

Толибон АҚШ билан «100 йил жанг қилишга тайёр»лигини маълум қилди

“Агар АҚШ тинчлик музокараларини қайта бошлашни истамаса,  Толибон у билан 100 йил курашишга тайёр”, деди Толибон вакилларидан бири. Ушбу баёнот Президент Дональд Трамп Толибон билан музокаралар тугаганини эълон қилгандан бир неча кун ўтгач берилди.

Афғонистонда Толибон ҳужумидан кейин АҚШ ҳарбийси ҳалок бўлган ва айнан шу сабаб Трамп музокараларни бекор қилган.

Москвага ташриф буюрган Толибон делегацияси аъзоси,  агар АҚШ ҳам қизиқиш билдирса,  гуруҳ мулоқотни қайта тиклашга розилигини айтди. «Биз келишувларга қайтишга розимиз. Афғонистонда тинчлик бўлишини истаймиз ва чет эл қўшинларининг Афғонистондан чиқиб кетиши учун хавфсиз шароит яратиб беришни хоҳлаймиз. Агар Америка томони музокараларни хоҳламаса, биз ҳатто 100 йил давом этган тақдирда ҳам ўзимизни ҳимоя қилишга мажбур бўламиз.», деди Шер Муҳаммад Аббос Станекзай Россиянинг РТ телеканалига.

Афғонистон Президенти Ашраф Ғанининг матбуот котиби Седиқ Седдиқи твиттерда Аббоснинг сўзларига муносабат билдирди:

“Бу сафар толиблар Москвада туриб овозларини кўтаришди ва улар афғонларни ўлдиришда давом этишларини айтишди-ю. Афғонистон хавфсизлик кучлари сизни кутмоқда.”

Толибон раҳбарларини яхши биладиган сиёсий таҳлилчи Воҳид Можда Москва сафари исёнчиларнинг музокаралар олиб боришга тайёрлигини намойиш қилишнинг бир қисми бўлганини айтди.

«Толибон бошқа давлатлар,  масалан,  Хитой,  Эрон ва бошқа жойларга бориб Америка билан тинчлик битимини имзолашга тайёр эканликларини айтади. Ушбу сафарлар аҳамиятга эга,  чунки Толибон агар Вашингтон битим тузишни истамаса,  Афғонистонда қолиши ва минтақа учун хавф туғдириши мумкинлигини даъво қилади.», деди у “Аrab News”га.

Manba: tarjumon. uz

×