Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари томонидан 2021 йилда эришилган келишувга мувофиқ, Ўзбекистон Қирғизистонга беғараз инсонпарварлик ёрдами сифатида МИ-8МТВ ҳарбий вертолётини тақдим қилди.
Бу ҳақда Қирғиз Республикаси етакчиси ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.
Садир Жапаровнинг билдиришича, вертолёт мамлакат ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларига топширилган.
Шунингдек, Қирғизистон ҳарбий вертолёт паркидаги худди шундай вертолётлардан бири тўлиқ таъмирлаш учун Чирчиқдаги авиатаъмирлаш заводига ҳам топширилган ва ушбу ҳарбий техника Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳисобидан тўлиқ таъмирланиб, қўшни давлат мутахассисларига топширилган.
«Яқинда Ўзбекистоннинг тегишли тузилмалари вертолётимиз тўлиқ таъмирлангани ҳақида хабар берди. Тармоқ вазирлигимиз мутахассислари уни «Чирчиқ-Ўш», «Ўш-Бишкек» йўналиши бўйича олиб келиб, фойдаланишга топширдилар», – дейди Садир Жапаров мазкур тадбирлар Шавкат Мирзиёевнинг қўллаб-қувватлови билан амалга оширилганини таъкидлаб.
Жапаров, ўз ўрнида, Ўзбекистон етакчисига ўз миннатдорчилгини билдириб ўтган.
Тасодифий хабарлар
Макгрегор олти ойга жанглардан четлатилди
Умра зиёратига рухсат берилади
Ўзбекистонга 17-22 июль кунлари катта сел келиши кутилмоқда
Карантинда сақлаш муддати 14 кундан 10 кунга қисқартирилади
АҚШ Исроилдан янги йил олдидан Ғазодаги урушни якунлашни талаб қилди