Ўзбекистондаги мактабларда қишки ўқиш даврида ўқувчи қизларга ягона мактаб формасига мос классик кўринишдаги шим кийишга рухсат берилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби маълум қилди.
Хабар берилишича, об-ҳавонинг кескин совиб кетиши натижасида мактаблардаги баъзи ота-оналар қиз фарзандларини таълим муассасасига шим кийиб келишига рухсат бериш бўйича мурожаат билан чиққан.
Вазирлик вакилининг маълум қилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги қарори билан тасдиқланган “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 8-бандига мувофиқ об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, қишки ўқиш даврида ўқувчи қизларга ягона мактаб формасига мос классик кўринишдаги шим кийишга рухсат берилган.
Шаҳноза Тўрамуротова
Тасодифий хабарлар
Наманганда уйни тунаган ўғри, аёл киши бўлиб чиқди
Путин тез орада ўлади – Зеленский
"Tesla" экологик гуруҳларнинг эътирозига учради
ДХХ ташаббуси билан 91 тоннадан ортиқ нефтнинг ноқонуний ўзлаштирилишининг олди олинди
Самарқандда бир ёшга ҳам тўлмаган ўғлини ўлдирган ота узоқ муддатга қамалди